Жаҳон | 13:47 / 02.12.2017
16602
1 дақиқада ўқилади
Сурия Исроилнинг ракета зарбасини қайтарди
Сурия ҳаво ҳужумига қарши мудофаа кучлари Исроилнинг Дамашқ яқинидаги Сурия армияси позицияларидан бирига ракета зарбасини қайтарди. Бу ҳақда РИА «Новости» Суриянинг Al-Ikhbariya давлат телеканалига асосан хабар бермоқда.
«Исроил душмани бугун соат 0.30да Дамашқ яқинидаги ҳарбий позициялардан бирига қарата «ер-ер» бир неча ракетасини учирди. Ҳаво ҳужумига қарши кучлар уларни қайтарди ва иккита нишонни йўқ қилди», - дея хабар берган телеканал.
Телеканал зарбани «беркитилмаган ҳужум» деб атади.
Хабар қилинишича, ҳарбий позицияга жиддий моддий зарар етказилган.
Ноябрь ойида Исроил Сурия билан чегарада учувчисиз учар қурилмани йўқ қилгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
23:07 / 23.09.2024
АҚШ Яқин Шарққа қўшимча ҳарбий кучларни юборади
21:44 / 23.09.2024
Исроил авиацияси Ливандаги юзлаб нишонлар бўйлаб зарбалар берди
18:30 / 22.09.2024
Исроил Ливандаги пейжерлар портлатилишига биринчи марта изоҳ берди
13:33 / 22.09.2024