Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саакашвили Порошенкони давлат душмани деб атади
Одесса вилоятининг собиқ губернатори ва “Янги кучлар рухи” партияси етакчиси Михаил Саакашвили Украина фуқароларини мамлакатдаги олигархлар диктатурасини ағдариб, унинг ўрнига “ўрта синф диктатурасини” ўрнатишга чақирди.
“Яна 25 йил кутиб ўтирмай, олигархлар диктатурасини ағдаришни ва унинг ўрнига ўрта синф диктатурасини ўрнатишни таклиф қиламан”, деб айтган Саакашвили Киевда ўтган “Импичмент учун марш” митингида.
Саакашвилининг таъкидлашича, Украинада олигархлар ҳокимияти энг катта муаммо ҳисобланади. Унинг фикрича, айнан шу ҳокимият коррупция сабаби ҳисобланади. Саакашвили шунингдек Украина президенти Пётр Порошенкони ҳам олигарх деб атади ва шу сабабли у давлат душмани ҳисобланишини айтди.
Маълум қилинишича, намойишга Саакашвилининг бир неча минг тарафдори чиққан. Улар Киев кўчалари бўйлаб президентга қарши шиорларни ҳайқирганча ўтишган.
Мавзуга оид
10:30 / 18.11.2025
Порошенко Украина ҳукуматининг бутун таркибини истеъфога чиқаришни талаб қилди
23:19 / 13.11.2025
Саакашвили 2022 йилдан бери яшаган клиникадан қамоққа қайтарилди
08:52 / 13.11.2025
Михаил Саакашвили касалхонадан яна қамоққа қайтарилди
23:41 / 29.09.2025