Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёдаги илк смс-хабар мазмуни маълум қилинди
Фото: Fotolia / bloomua
25 йил аввал, 1992 йил 3 декабрда дунёдаги илк смс-хабар юборилган. Бу смс-хабар муаллифи Sky News телеканалига унинг мазмуни нимадан иборат бўлганини сўзлаб берди.
1992 йилда Vodafone компаниясида ишлаган британиялик Нил Папуорт дунёдаги биринчи смс-хабарни бошлиғига 3 декабрда юборганини сўзлаб берди. У хабарда “Бахтли Рождество” деб ёзган.
Папуортнинг айтишича, у жавоб олмаган, чунки ўшанда мобил телефонлар фақат хабарларни қабул қила олган. Папуорт бу хабарни компьютер орқали жўнатган. Унинг таъкидлашича, компания ўшанда ушбу янги лойиҳа бундай катта кўламларга эриша олади, деб ўйлаганига ишончи комил эмас.
Британияликнинг айтишича, смс-хабарлар секин-аста урфдан чиқади, бироқ бу имкониятдан ҳали яна узоқ вақт фойдаланилади.
Мавзуга оид
23:48 / 21.12.2021
Тарихдаги илк смс-хабар 107 минг еврога сотилди
13:19 / 19.12.2021
Тарихдаги биринчи смс-хабар сотувга қўйилади
09:12 / 14.04.2020
Карантин вақтида фирибгарлар ёлғон смс-хабарлари жўнатиб, электрон маблағларни ўзлаштиришга уринмоқда - «Ўзкомназорат»
09:29 / 14.12.2017