Жаҳон | 09:26 / 04.12.2017
4344
1 дақиқада ўқилади

Трамп маъмурияти миллий хавфсизлик стратегиясини тақдим этади

Фото: Reuters

АҚШ президенти Дональд Трампнинг маъмурияти яқин вақт ичида мамлакат миллий хавфсизлиги стратегиясини тақдим этади. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, ҳужжат матнида амалдаги маъмуриятнинг мамлакат миллий хавфсизлигини таъминлаш, иқтисодий ривожланиш ва халқаро терроризм билан кураш соҳасидаги режалари акс эттирилади.

Таъкидланишича, шунингдек стратегияда глобал чақириқларга қарши туриш соҳасидаги янги услублар белгилаб қўйилади.

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп ўзи ҳокимият тепасида бўлиб турган ўн ой давомида Қўшма Штатлар қандай муваффақиятларга эришганини айтиб ўтганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид