Жаҳон | 08:12 / 04.12.2017
11559
2 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея ва АҚШ катта кўламли ҳарбий машғулотларни бошлади

Жанубий Кореяда 4 декабрь эрталабдан Жанубий Корея ва АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг биргаликдаги машғулотлари Vigilant Ace 18  бошланди. 8 декабргача давом этадиган машғулотларда иштирок этиш учун АҚШнинг F-22 Raptor, 5-авлоддаги F-35A қирувчи самолётлари етиб келди. Машғулотлар 29 ноябрда Шимолий Корея томондан “Хвасон-15” баллистик ракетаси учирилгани билан боғлиқ ҳолда ўтказилмоқда.

Катта кўламли машғулотларда АҚШ ва Жанубий Кореянинг 12 минг ҳарбийси ва  230 дан кўпроқ самолёти иштирок этади. Шунингдек, машғулотларга 6 та радиоэлектрон кураш самолётлари EA-18G Growler ҳамда ўнлаб F-15C ва F-1 қирувчи самолётлари ҳам жалб қилинади. Уларга Японияда жойлаштирилган яна бир нечта F-35B самолётлари қўшилиши эҳтимоли бор. 

Машғулотлар мақсади Шимолий Корея объектларининг нусхаси кўринишидаги ўқув нишонларига юқори аниқлик билан авиазарба бериш, икки давлат ҳарбий-ҳаво кучлари жанговар қобилияти ва ўзаро ҳаракатлари сифатини оширишдан иборат.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид