Ўзбекистон | 11:40 / 05.12.2017
13700
1 дақиқада ўқилади

Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади

Kun.uz таҳририяти вилоятлар бўйлаб сафарларни давом эттиради. Яқин кунларда таҳририят ижодий гуруҳи Сирдарё вилоятига сафар қилишни режалаштирган.

Сафар давомида Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев билан учрашув ўтказиш мақсад қилинган.

Вилоят аҳолиси раҳбариятга савол, таклиф ёки шикоятларини сайт орқали йўллаши мумкин бўлади.

Вилоят ҳокими билан ўтказилиши режалаштирилган учрашувда аҳолини кўпроқ қизиқтирган саволларга жавоб олиш ва долзарб муаммоларга эътибор қаратиш кўзда тутилган. Тилга олинмаган савол, таклиф ва шикоятлар вилоят ҳокимининг қўлига топширилади.

Савол, таклиф ва шикоятларни қабул қилиш вақти чегараланган!

Мурожатларни ушбу ҳавола орқали ёки [email protected] электрон манзилига юбориш мумкин!

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид