09:24 / 08.12.2017
6049

“Тозалаш-Антитеррор”: Транспорт воситасини олиб қочган шахс ушланди

2017 йилнинг 5 декабрь куни соат 19:00ларда муқаддам судланган А.Л. Олмазор тумани, Чуқурсой кўчасида жойлашган уйнинг ёнида фуқаро Д.Х. тегишли бўлган «Лада-21099» русумли автомашинаси қаровсиз қолдирилганлиги, шунингдек унинг эшиклари қулфланмаган ҳолатда ва калити ўт олдириш жойида эканлигидан фойдаланиб, уни олиб қочган.

2017 йил 6 декабрь куни, Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган “Тозалаш-Антитеррор” тадбири давомида, А.Л. Юнусобод тумани ҳудудида ушланиб, ундан Д.Х.га тегишли бўлган автомашина расмийлаштириб олинган.

Фото: Guvd.uz
Фото: Guvd.uz

Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Top