13 феврал куни соат 14:38 да Олмазор тумани, Уста Ширин берк кўчасида жойлашган ишлаб чиқариш корхоналарининг бирида ёнғин бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
Ёнғин қутқарув экипажлари этилган манзилга соат 14:42 да етиб бориб, ёнғин соат 14:46 да қуршаб олиниб, соат 14:50 да ўчирилди.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ.
Айни вақтда ёнғин сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда.











