Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трампнинг рейтинги янги антирекорд қайд қилди
АҚШ президенти Дональд Трампнинг рейтинги унинг инаугурацияси вақтидан бери минимал қиймат – 32 фоизгача тушиб кетди. Бундан Pew Research Center тадқиқот маркази томонидан ўтказилган жамоат фикрини ўрганиш сўровномаси натижалари дарак бермоқда.
Тадқиқот маркази сайтида жойлаштирилган маълумотларга кўра, Трампнинг сиёсатини айни вақтда 32 фоиз америкалик маъқуллайди, 63 фоизи эса маъқулламайди.
Gallup ижтимоий хизмати маълумотларига кўра, октябрда Трампнинг фаолиятини 33 фоиз америкалик маъқуллаган ва бу антирекорд бўлганди. Қайд қилиш керакки, аввалги президент Барак Обаманинг рейтинги 38 фоиздан пастламаган.
Pew Research Center сўровномани 29 ноябрдан 4 декабргача ўтказган ва унда 1,5 минг америкалик иштирок этган.
Мавзуга оид
08:17 / 01.06.2026
Электр энергиясига талаб ошиб бормоқда: дунё рейтинги тақдим этилди
08:05 / 15.05.2026
Дунёдаги энг йирик портлар рейтинги эълон қилинди
08:17 / 11.05.2026
Мис захиралари қайси давлатларда тўпланган? Жаҳон рейтинги
08:50 / 24.04.2026