Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фазогир сайёрамиздаги энг катта янги йил арчасидаги чироқларни коинотдан ёқди (Фото)
Фото: Metro Newspaper UK
Айни вақтда Халқаро коинот станциясида бўлган италиялик фазогир Паоло Несполи Италиянинг Губбио коммунасида ўрнатилган, сайёрамиздаги энг катта янги йил арчасидаги чироқларни коинотдан туриб ёқди. Бу ҳақда ANSA ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Гап Инжино тоғи ёнбағрида ҳосил қилинадиган янги йил арчаси ҳақида кетмоқда. Бу арча тоғдаги дарахтларга ўрнатилган чироқлар ёрдамида ҳосил қилинади. Фазогир чироқларни ХКС коммуна жойлашган Умбрия вилояти устидан учиб ўтаётганда ёққан.
Бу антиқа янги йил арчасининг узунлиги 650 метрни, асосидаги эни эса 350 метрни ташкил қилади. У 3 мингта турфа рангдаги чироқлар ва 8,5 км лик кабель ёрдамида ҳосил қилинади. Арча 50 км узоқликдан кўриниб туради.
Маҳаллий аҳоли бу арчани илк бор 1981 йилда ўрнатган. Шундан бери тоғ ёнбағридаги дарахтларни янги йил арчаси кўринишида безаш анъанага кирган. Бу антиқа арча 1991 йилда “дунёдаги энг катта янги йил арчаси” сифатида Гиннесс рекордлар китобига киритилган.
Мавзуга оид
20:18 / 03.12.2025
Тарихда биринчи марта ХКСга бир вақтнинг ўзида 8 та космик кема уланди
00:20 / 02.05.2025
NASA’нинг икки аёл астронавти ХКС бортидан очиқ космосга чиқди
19:25 / 18.03.2025
Халқаро космик станцияда 9 ой қолиб кетган астронавтлар Ерга қайтмоқда
17:05 / 16.03.2025