Жаҳон | 11:02 / 11.12.2017
10606
1 дақиқада ўқилади

3 давлат қўшма ҳарбий-денгиз машқларини бошлади. Яна КХДР сабабчими? 

Фото: Twitter/JMSDF_PAO

Япония, АҚШ ва Жанубий Корея душанба, 11 декабрь куни қўшма ҳарбий-денгиз машқларини бошлади. Бу ҳақда Япония ўзини ўзи мудофаа қилиш денгиз кучлари штабидан хабар беришган.

«КХДР томонидан ядро синовлари ва ракеталар учирилаётгани давом этаётгани туфайли, мамлакатимиз атрофида хавфсизлик билан боғлиқ вазият кескинлашиши фонида машғулотлар АҚШ ва Жанубий Корея ҳарбий-денгиз кучлари билан мувофиқлаштирувни оширишга йўналтирилган», - дея таъкидланади хабарда.

Аввалроқ АҚШ ва Жанубий Корея 4 декабрь куни ҳарбий-ҳаво кучларининг кенг кўламли машқларини ўтказишни бошлагани хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Америка разведкаси 2006 йилда АҚШ конгрессини Пхеньян биологик қуролни махфий тарзда ишлаб чиқиш билан шуғулланаётгани ҳақида огоҳлантиргани, айни дамда бу дастур энг юқори паллага чиққани хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид