Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Қайд этилишича, сўнгги вақтларда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда Ўзбекистоннинг айрим фуқаролари ва келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган шахслар иштирок этган бўлиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги хабарлар тез-тез учрамоқда.
Ўзбекистоннинг Ню-Йоркдаги бош консулхонаси АҚШ ҳудудида бўлиб турган ўзбекистонликларга огоҳлантириш билан чиқди.
Бош консулхонанинг қайд этишича, сўнгги вақтларда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда Ўзбекистоннинг айрим фуқаролари ва келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган шахслар иштирок этган бўлиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги хабарлар тез-тез учрамоқда.
“Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикасининг Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхонаси Америка Қўшма Штатлари ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини мамлакат қонунчилигига қатъий риоя қилишга, маҳаллий қонунлар, анъаналар, маданият ва умумқабул қилинган жамоатчилик хулқ-атвор қоидаларига ҳурмат билан муносабатда бўлишга чақиради”, дейилади мурожаатда.
Бош консулхона ҳар қандай қонунбузарлик шахсий жавобгарликка сабаб бўлиши ва аксарияти қонунга итоаткор бўлган, ҳалол меҳнат қилаётган, таълим олаётган, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган бутун ўзбек жамоатчилиги ҳақидаги тасаввурга салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини таъкидлаган.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг Ню-Йорк шаҳридаги бош консулхонаси ўз ваколатлари доирасида фуқароларга зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдириб ўтган.
“Шу билан бирга, барча ватандошларимизни масъулиятли бўлишга, қонун талабларига риоя қилишга ҳамда ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши ёки мамлакатимиз ва фуқароларимизнинг хориждаги обрўсига путур етказиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳаракатлардан тийилишга чақирамиз”, дейилган бош консулхона мурожаатида.
Мавзуга оид
21:31 / 26.06.2026
Трамп Эронни Ҳўрмуз бўғозидаги сулҳни бузганликда айблади
11:00 / 26.06.2026
АҚШ Украина бўйича Аляскада келишув бўлганини рад этди
21:46 / 25.06.2026
Саида Мирзиёева АҚШ савдо вакили Жеймисон Грир билан учрашди
21:30 / 25.06.2026