Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тиш протезларининг зарари ҳақида маълум қилинди
Фото: © Fotolia / satura_
Тиш протезларидан фойдаланиш инсоннинг тўйиб овқатланмаслигига сабаб бўлади. Лондон Қироллик коллежи олимлари бу борада тадқиқот ўтказиб, шундай хулосага келишди. Geriatrics & Gerontology International журнали шу ҳақида маълум қилди.
Тиш протезлари соғлом егуликлар - масалан, гўшт, ёнғоқлар, мева ва сабзавотларни чайнашга халақит беради. Қачонлардир тишларидан маҳрум бўлиб, протез қўйдирмаганларда ҳам худди шундай муаммолар бўлади. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, икки ҳолатда ҳам охиригача чайнай олмаслик сабаб мушаклар, суяклар ва бўғинлар заифлашади, бу эса жароҳат ва ёриқлар билан таҳдид солади.
"Бугунга келиб жароҳатлар билан боғлиқ деярли барча курашлар парҳезлар ва одамларда овқатланишга тўғри ёндашувни ривожлантиришга қаратилган, тишларнинг муаммоларга таъсири эса инкор этилади", - дейди илмий изланиш муаллифларидан бири, доктор Ваэл Сабаҳ.
Тадқиқотда 1800дан зиёд киши иштирок этди, қатнашчиларнинг ўртача ёши 62 ёшни ташкил қилди. Улар гуруҳларга ажратилди (камида 20 та тиш эгалари ва ундан кам бўлганлардан иборат икки гуруҳ - бирида протез тишлар ўрнатилган кишилар, бошқаси - тушган тиш ўрни тўлдирилмаган кишилар), тана массаси индекси ўлчанди ва тишлар, тўқималар ҳамда суяклар аҳволи таҳлил қилинди. Натижалар сунъий тиш қўйдирган кишиларда тўйиб овқатланмаслик ёки "синувчанлик" хавфи 32 фоизга ошишини кўрсатди.
Мавзуга оид
22:17 / 23.01.2026
Олимлар видеоўйинлар ва ижтимоий тармоқларнинг ўсмирлар руҳиятига зарарини рад этди
17:19 / 20.01.2026
Тадқиқот: нотенг даромадлар сиёсий беқарорликка олиб боради
11:04 / 23.12.2025
Ноябр ойида автобозор: сотувлар тенденцияси ва асосий кўрсаткичлар
22:09 / 13.12.2025