Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мисоли қадрдон ака-укалар. Путин ва Асад Сурияда учрашди (Видео)
Бугун, 11 декабрь куни Россия президенти Владимир Путин биринчи марта Сурияда жойлашган Хмаймим базасига келди.
Россия раҳбарини базада Сурия президенти Башар Асад, Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Россиянинг Суриядаги гуруҳи қўмондони Сергей Суровикин кутиб олди.
Путин бу ерда Суриядан қўшинларни олиб чиқишни бошлашга топшириқ берди. Россияга контингентнинг катта қисми қайтади, лекин аниқ рақамлар айтилмади.
«Мудофаа вазири, Бош штаб бошлиғига Россия ҳарбий гуруҳини уларнинг доимий жойлашуви ерига олиб чиқиб кетишга киришиш ҳақида топшириқ бераман.
Россиялик ҳарбийлар ўз яқинларининг олдига ғалаба билан қайтишмоқда. Ватан сизларни кутмоқда, дўстлар. Сизларга хизмат учун миннатдорлик билдираман.
Агар террорчилар яна бош кўтарса, биз уларга ҳали кўрмаган зарбаларни берамиз», — деди Путин.
Мавзуга оид
22:33 / 09.01.2026
Трамп Путинга сабр-тоқати тугаётгани ҳақида сигналлар юбормоқда – ОАВ
09:26 / 05.01.2026
Трамп РФнинг Путин қароргоҳига зарба берилгани ҳақидаги баёнотига ишонмаяпти
22:02 / 01.01.2026
РФ Мудофаа вазирлиги «Путин қароргоҳига ҳужум» бўйича далилларга эгалигини даъво қилди
14:05 / 31.12.2025