Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Имомали Раҳмон Оман шаҳрининг фахрий фуқаросига айланди
Фото: Sputnik Таджикистан
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Иорданияга расмий ташрифи доирасида Оман шаҳар кенгаши депутатлари ва Иордания пойтахти маъмурияти вакиллари билан учрашди, дея хабар қилган Тожикистон етакчисининг матбуот хизмати.
Шаҳар кенгаши депутатлари ва Оман маъмурияти вакиллари билан учрашувда президент Имомали Раҳмон ташрифидан кўзланган мақсадлар ва Тожикистон ҳамда Иордания ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари ҳақида сўзлаб берди.
Шундан сўнг Оман мэри Юсуф Шаварбех, Имомали Раҳмоннинг икки давлат ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилишига, халқлар ўртасида ўзаро дўстликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун Тожикистон президентига Оман шаҳрининг рамзий олтин калитини топширди.
Мавзуга оид
18:41 / 02.04.2026
Тожикистон президенти озиқ-овқат нархлари «мисли кўрилмаган даражада» ошишидан огоҳлантирди
20:14 / 27.03.2026
Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Бухорода тўқимачилик корхонасига ташриф буюрди
15:27 / 27.03.2026
Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон Бухородаги тарихий мажмуаларни зиёрат қилди
14:10 / 27.03.2026