Жаҳон | 17:25 / 13.12.2017
7039
1 дақиқада ўқилади

Ер олиб беришни айтиб, 30 млн сўмни ўзлаштирган шахс фош этилди

Фото: The Cotswold Group

Ер олиб беришни айтиб, ўттиз миллион сўмни ўзлаштирган шахс фош этилди, деб хабар бермоқда Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати.

Тошкент туманида яшовчи 1972 йилда туғилган Турсунали Зокиров (келтирилган исм-фамилиялар ўзгартирилган) фирибгарлик йўли билан таниши, 1992 йилда туғилган Дилмурод Нодировни ишончини суиистеъмол қилиб, «сизга ер олиб бераман» – деб алдаб, ундан ўттиз миллион сўм пулларини олиб, шу кунга қадар қайтариб бермаган.  

Ушбу ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилди. Терговни ИИБ олиб бормоқда.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид