Фан-техника | 10:35 / 14.12.2017
12057
5 дақиқада ўқилади
Реклама

HITACHI музлатгичини харид қилинг ва 300 минг сўмлик сертификат сизники!

Фото: HITACHI

Фақат декабрь охиригача ушбу махсус таклиф амал қилади: ТМ «HITACHI» музлатгичини сотиб олишда ҳар бир харидор супермаркетда харид учун 300 000 сўмлик сертификатга эга бўлади.

Маиший техника хариди - масъулиятли иш, сабаби анча харажатлар билан боғлиқ. Тадқиқотлар натижасида техникани сотиб олишнинг бир нечта асосий сабаби аниқланди.

1. Янги оила юзага келиши ва барча зарур нарсалар билан таъминлаш эҳтиёжи.

2. Маънавий эскирган техниканинг янгиланиши.

3. Мавжуд техниканинг бузилиши ва уни ўзгартириш эҳтиёжи.

4. Бадиий эҳтиёж, янги чиққанига ўзгартириш.

Сабаби қандай бўлмасин, танловга пухталик билан ёндашиш лозим.

Фото: HITACHI

Мазкур мақолада «HITACHI» бренди мисолида музлатгич танлаётганда нималарга эътибор бериш кераклигини кўриб чиқамиз.

ХХ-аср бошларида асос солинган ҳамда дунё эътирофи ва муваффақиятини қозонган компания ҳозирги вақтда технологик ускуна ишлаб чиқариш соҳасида жаҳоннинг илғор ишлаб чиқарувчиларидан бирининг ўрнини эгаллаган. «HITACHI» номи сўзма-сўз маъноси «тонг» деган маънони билдириб, компаниянинг асосий фалсафаси - инсонларга ва жамиятга ўз технологиялари орқали ёрдам кўрсатишни ифодалайди.

Фото: HITACHI

Оила аъзолари сонидан келиб чиқиб музлатгич ҳажмини аниқлаганингиздан кейин, қуйидагиларга эътибор беринг:

А. Замонавий энерготежамкор технологияларнинг энергетик самарадорлиги ва қўлланилиш кенглиги;

Б. Совитиш, ҳаво оқимларини тақсимлаш тизими ва эритиш усули;

C. Музлатиш бўлма (камера) сининг жойлашуви;

Д. Эргономиклик ва турли маҳсулотлар сақланиши учун бўлмалар, токчалардан фойдаланиш қулайлиги;

Э. Корпус материали;

Ф. Электрон бошқарув, бактерияларга қарши қоплама ёки фильтрлар, намликнинг муайян даражасини сақлаш каби қўшимча функциялар.

Энергетик самарадорлик кўп кўрсаткичларга боғлиқ, лекин унга энг аввало музлатгич юраги бўлган компрессорда инвертор технологияси қўлланилиши ҳисобидан эришилади, шунингдек:

  • Инновацион иссиқлик сақловчи ечимлар ва материаллар;
  • Кўп энергия истеъмол қилмасдан энг мақбул совитиш учун муҳим бўлган совитувчи ҳаво оқимларининг оқилона тақсимоти.

Бугунги кунда аксарият ишлаб чиқарувчилар музлатгичларни инверторли компрессорлар билан жиҳозлашади, аммо айнан HITACHI компанияси кучли ва ихчам компрессорлар ишлаб чиқарилишидаги дунё бўйича тан олинган етакчилардан бири ҳисобланади.

Фото: HITACHI

HITACHI музлатгичлар серияси 3та инновацион технологиялар бирикмаси билан жиҳозланган: ихчам ва кучли инверторли компрессор, Dual Fan Cooling тизими, музлатгич ва музлатиш бўлмаси учун алоҳида вентильяторлар, шунингдек вакуумли иссиқлик сақловчи панельлар қўлланилган инновацион иссиқлик сақловчи тизим. Dual Fan Cooling совитиш бўлмаси ва музлатгичнинг бўлмаларини мустақил совитиш имконини берадики, битта вентильятор билан бунинг иложи бўлмас эди. Бу эса энергияни тежайди, мослама камроқ шовқин билан ишлайди, бузилиш хавфи камаяди, булар ўз навбатида бундай мосламани янада фойдалироқ ва қулайроқ қилади.

1 см қалинликдаги вакуумли сақловчи панельлар музлатгичлар учун мўлжалланган иссиқлик сақловчи кенг тарқалган материал ҳисобланадиган пенополиуретеннинг 11 см қалинликдагиси каби иссиқлик сақловчи хусусиятларга эга.

Ушбу 3та технологияларнинг бирикмаси туфайли, HITACHI музлатгичлари, балки, ушбу синфдаги маҳсулотлар орасида энг энергосамарадори ҳисобланади.

Музлатиш бўлмасининг пастда жойлашганлиги анча қулай, сабаби, ушбу бўлма совитиш бўлмасига қараганда анча кам ишлатилади. Бу шуни билдирадики, ортиқча энгашиб ўтириш шарт эмас ва керакли маҳсулотларни тезда топса бўлади.

Токчалардан фойдаланиш қулайлиги обдон ўйлаб чиқилган эргономика билан таъминланган.

Фото: HITACHI

Эшикларнинг (токчаларнинг эмас!) шишадан қилинганлиги нафақат техниканинг етакчи синфига мансублигини билдирувчи жуда бадиий кўринишга эга, балки тирналиш ва ранги ўчиш каби нуқсонларни ҳам истисно қилади.

Ичига ўрнатилган протсессор ва электрон бошқарув фойдаланишга қулайлигидан ташқари энергиянинг энг кам сарфи билан энг юқори унумдорликка эришишни таъминлайди.

Нанотитан фильтр - бу маҳсулотлар бузилишининг олдини олувчи кучли бактерияларга қарши, моғорга қарши ва бадбўй ҳидни йўқотувчи самарани таъминлаш учун TIO2 такомиллаштирилган катализатор қўлланилган технология ҳисобланади.

Магазинлар манзиллари тўғрисидаги маълумот учун телефон: +998 71 207 10-01.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид