Ўзбекистон | 10:10 / 14.12.2017
50877
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга боради

Фото: ЎзА (архив сурат)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев яқин кунлар ичида Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюради. Бу маълумотни Kun.uz манбалари тасдиқлади.

Президент жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, халқнинг ҳаёт даражаси ва сифатини янада оширишга қаратилган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш, халқ билан учрашиш ва мулоқот қилишни мақсад қилган.

Ҳозирча ташриф санасига аниқлик киритилмади.

Қайд этиш керакки, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти сифатида биринчи ташрифини қорақалпоқ заминидан бошлаганди. Президент йил бошида, 20-22 январь кунларида Қорақалпоғистонда бўлганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид