Тошкент ислом институти талабаси Қуръонни 58 кун ичида тўлиқ ёдлади (видео)

Фото: Фатҳуллоҳ Дадаев
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг “Таҳфизул Қуръон” кафедраси талабаси Фатҳуллоҳ Дадаев Қуръони каримни 58 кун (салкам 2 ой)да ёдлай олди.
Azon.uz’нинг хабар беришича, Фатҳуллоҳ қори 2-босқичда “Таҳфизул Қуръон” кафедрасига ўтган. Қуръони Каримни кафедра устози Зафар қори Маҳмудов қўл остида 2016-2017 ўқув йилининг аввалги ойларида тамомлаган. Фатҳуллоҳ қори Дадаев Қуръони Каримни ёдлашни бир бетдан бошлаган бўлса, сўнгги порада ўн етти бет топширган.
Ҳозирги вақтда 3-босқичда таълим олаётган Фатҳуллоҳ қори кафедра устози Аҳмадхон қори Рашидовга Қуръон каримни ҳар куни 3 пора ёддан ўқиб бермоқда.
“Аллоҳ насиб қилса шу ўқув йилининг охиригача бир мартада тўлиқ 30 порани ёддан ўқиб беришни ният қилганман”, – деб айтди Фатҳуллоҳ қори.
Қайд этиш керакки, Тошкент ислом институтининг “Таҳфизул Қуръон” кафедраси Қуръони Каримни ёдлашга ихтисослашган Ўзбекистондаги ягона олий даргоҳ бўлиб, “Новза” масжидининг имом хатиби Жалолиддин Ҳамроқулов кафедра мудири ҳисобланади.
Tas-IX
YouTube

Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Имтиҳон жавобларини ўқувчиларга берган ўқитувчи ишдан олинди, директорга эса таъсир чораси қўлланди
Ўзбекистон | 17:14
-
Россия Ўзбекистон нотасидаги маълумотларни кўриб чиқмоқда – Мария Захарова
Жаҳон | 16:51
-
Президент EТТБ, БАА ва Ломбардия билан ҳамкорликнинг устувор масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон | 16:09
-
Россия: Ҳалок бўлган украиналик аскарлар жасадини топшириш тез орада бошланади
Жаҳон | 16:05
Мавзуга оид

16:57 / 12.08.2024
Сурхондарёда Имом Термизий номидаги Ислом институти очилди

15:12 / 04.01.2023
Ислом институтига янги ректор тайинланди

17:45 / 06.06.2018
Ислом институтида азон мусобақаси ўтказилади

22:52 / 30.05.2018