Технология | 19:26 / 16.12.2017
7899
1 дақиқада ўқилади

БААда совитилувчи йўлкалар пайдо бўлади

Фото: russianemirates.com

БААнинг Шаржа шаҳрида яқинда совитилувчи йўлкалар пайдо бўлади. Бу йўлкалар йилнинг энг иссиқ 5 ойида одамларга фаол бўлиб қолиш ва ортиқча вазн билан курашишда ёрдам беради. Бу ҳақда Шаржа ҳокими шайх Султон Бин Муҳаммад Ал-Қосимий маълум қилди. У йўлкалар ишлаб чиқилгани ва лойиҳа яқинда амалга оширила бошланишини тасдиқлаган.

“Бизда дунёдаги илк совитилувчи йўлкалар пайдо бўлади, чунки йилда 5 ой шунчалик иссиқ бўладики, одамлар очиқ ҳавода машқ қила олмайдилар”, деб айтган Шаржа ҳокими.

Ал-Қосимий бошқа ташаббуслар, жумладан жамоат жойларида чекишнинг тақиқлангани ҳақида айтиб ўтган. Унинг таъкидлашича, бу ташаббус ўлим даражасининг пасайишига олиб келган.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид