Ўзбекистон | 08:16 / 09.10.2023
6607
2 дақиқада ўқилади

Умрага кетаётган чоғида Шаржада саломатлиги ёмонлашган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Фуқароларнинг шифохонага тўлаши лозим бўлган 4400 доллар маблағдан воз кечилган ва улар Шаржа–Тошкент йўналиши бўйича бепул авиачипта билан таъминланган.

Фото: Дунё АА

Ўзбекистоннинг Дубай шаҳридаги бош консуллиги ходимлари икки нафар кекса ёшдаги мамлакат фуқароси Умра сафарига кетаётган чоғида "Шаржа" халқаро аэропортининг транзит йўловчилар ҳудудида соғлиги ёмонлашиб қолгани ва Шаржа амирлигининг "Ал Қосимия" шифохонасига шошилинч тарзда олиб борилганидан хабар топди, деб ёзмоқда "Дунё".

Маълум бўлишича, ўзбекистонликлар жорий йил 26 сентябр куни Умра сафарини бажариш учун "Наманган–Шаржа–Мадина–Шаржа–Наманган" йўналиши бўйича ҳаво қатновига чипта олган.

Бош консулхона ходимлари қийин аҳволда қолган кекса ёшдаги ҳамюртларга консуллик-ҳуқуқий ёрдам бериш ва уларни ватанга қайтариш мақсадида "Ал Қосимия" шифохонаси масъуллари ҳамда Шаржа халқаро аэропортининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари масъул ходимлари билан музокаралар ўтказди. 

Бунинг натижасида, мамлакат фуқароларига шифохонага тўланиши лозим бўлган 4400 АҚШ долларидан воз кечиш ва Шаржа–Тошкент йўналиши бўйича бепул авиачипта билан таъминлаш бўйича келишувга эришилди. Шу тариқа улар ватанга қайтарилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид