Ўзбекистон | 11:58 / 16.12.2017
55783
2 дақиқада ўқилади

Гўштни арзонлаштириш учун. Тахтакўпир 100 фоиз чорвачилик туманига айлантирилади 

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари ва фаоллари билан учрашув ўтказди. Унда шу кунгача бажарилган ишлар танқидий таҳлил қилиниб, барча соҳаларни ривожлантириш бўйича келгуси икки йилда амалга ошириладиган устувор йўналишлар ва долзарб вазифалар белгилаб берилди. 

Учрашувда иштирок этган KUN.UZ манбасининг маълум қилишича, республиканинг Тахтакўпир тумани 100 фоиз чорвачилик ҳудудига айлантирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев маълум қилган. Қайд этилишича, ушбу туманда энди пахта умуман экилмайди. Бу ишларга эса 500 миллиард сўм миқдорида маблағлар ажратилади.

Таъкидланишича, бу 2018 йилда гўшт маҳсулоти нархини 50 фоизга арзонлаштириш учун қилинмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязовга Тахтакўпир тумани бўйича вазиятни ўрганиб чиқиш учун 10 кун муҳлат берилган.

Шунингдек, манбанинг хабар беришича, Бердақ номидаги Қорақалпоқ мусиқали драма театрига академик театр мақоми берилди. Бу йил ушбу театрнинг 90 йиллиги нишонланиши таъкидланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид