Спорт | 22:47 / 16.12.2017
6715
2 дақиқада ўқилади

КЖЧ-2017. «Пачука» бронза медалларни қўлга киритди

Мусобақанинг учинчи ўрин учун ўтказилган баҳсида Мексиканинг «Пачука» клуби БАА вакили «Ал-Жазира» билан беллашди ва 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, бронза медаллар соҳиби бўлди.

Ҳамюртимиз Сардор Рашидов бу сафар ҳам «Ал-Жазира» захирасида қолдирилди. Умуман олганда, у мусобақада бирор марта майдонга туширилмади.

Эслатиб ўтамиз, финалда Гремио (Бразилия) ва Реал Мадрид (Испания) беллашади. Ўйин бугун соат 22:00да бошланади.

КЖЧ-2017. 3-ўрин учун баҳс
Ал-Жазира (БАА) – Пачука (Мексика) - 1:4
16 декабрь, «Шайх Зайд Спортс Сити» 
Голлар:  0:1 – 37 Урретавискайя, 1:1 – 57 Муборак, 1:2 – 60 Хара, 1:3 – 79 де ла Роса, 1:4 – 84, пенальти Сагал. 
Ал-Жазира – Саиф, Фарис Жума, Умар (Али, 46), Файз, Халфан, Муборак (Ал-Ғиланий, 78), Рашид, Буссуфа, Юсуф (Рамазон, 67), Мабхут, Ромариньо.
Пачука – Бланко, Лопес, Агирре, Мурильо, Гарсия, Урретавискайя, Эрнандес (Лопес, 85), Сагал, Гонсалес, Хара (де ла Роса, 78), Санчес.
Огоҳлантиришлар: Буссуфа (30), Хара (50), Фарис Жума (50), Рамазон (71).

Тайёрлаган:  Маъруфжон Асқаров