Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Реал Мадрид» академияси мураббийи Ўзбекистонда фаолиятини давом эттириши мумкин
Навоий, Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё вилоятларида болалар футболи бўйича ишлаш учун испаниялик мутахассис Кико Зунига (Хосе Мигель Мартиарена) Тошкентга таклиф этилди. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар тарқатди.
Манба берган хабарга кўра, Зунига 20 декабрь куни Ўзбекистонга ташриф буюради. Испаниялик мутахассис ҳам болалар футболини ривожлантириш бўйича ўз дастурини Ўзбекистон Футбол Федерацияси раҳбариятига тақдим этади. Бу дастур ўрганиб чиқилгач, мутахассисга шартнома таклиф этилади.
Зунига Ўзбекистонда болалар футболини ривожлантириш, футбол мактабларида Европанинг футболи ривожланган мамлакатлари ўқув-методикаси асосида иш олиб бориш, болалар билан машғулотларни янги услубда, Европа андозаларига мос равишда ўтказиш ва шу йўл орқали юқори савияли футболчиларни тайёрлаш дастури асосида мамлакатимизга ташриф буюрмоқда.
Маълумот учун, Кико Зунига 1962 йил Испанияда таваллуд топган. Футболчи сифатида «Реал Сосьедад» клуби сафида тўп суриб, Copa del Rey совринини қўлга киритган. Мураббийлик фаолияти давомида «Атлетико» Мадрид жамоасининг U-13 ва U-14 жамоаларини бошқарган ва катта натижаларга эришган. Шунингдек, Кико Зунига «Реал» Мадрид жамоасининг Хитойда жойлашган академиясида ҳам фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 17 декабрь куни сербиялик 56 ёшли мутахассис Завиша Милославлевич Тошкентга ташриф буюриши хабар қилинганди. Унинг Ўзбекистонда болалар футболини ривожлантириш бўйича дастури Ўзбекистон Футбол Федерацияси раҳбариятига маъқул келса, Завиша Милославлевич Андижон, Фарғона, Наманган вилоятларида иш олиб боради.
Мавзуга оид
18:51 / 25.11.2020
Футбол майдонида – уч ёшли болалар. Footweek'да болалар футболи ҳақида сиз билмаган жиҳатлар
08:22 / 10.09.2020
#FootWeek: Фарғонада болалар футболи қай ҳолатда?
17:34 / 19.02.2019
Умид Аҳмаджонов: «Ўзбекистонни футбол фабрикасига айлантиришимиз керак»
19:37 / 12.02.2019