Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саакашвили Порошенко билан келишиб олиши кераклигини айтди
Фото: Reuters
Украинанинг Одесса области собиқ раҳбари Михаил Саакашвилининг маълум қилишича, Украина президенти Пётр Порошенкони душманларга шериклик қилганликда айблаётгани йўқ. Бу ҳақда у NewsOne телеканалига айтиб ўтди.
«Бу нотўғри бўлганди... Бизнинг барчамиз бир томонда туришимиз ҳамда бу ҳақда гапиришимиз лозим, жумладан, у билан ҳам. Бироқ шу билан бирга, биз мамлакатни парчалаб ташлашга уринмаслик бўйича келишиб олишимиз лозим», - дея аниқлик киритди Саакашвили.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саакашвили Украинада давлат тўнтариши неча пул "туришини” айтганди. Украина ҳукумати Михаил Саакашвилини жиноий ташкилотлар иштирокчиларига кўмак кўрсатиш ва жиноятларни яширишда айбламоқда, бироқ Киевнинг Печерск туман суди уни ҳибсга олишдан бош тортди ва озодликка чиқарди. “Янги кучлар ҳаракати” партияси етакчиси Украинадаги “тизимни ўзгартириш” мақсадида ҳукумат билан кураш олиб боришга ваъда берди.
Мавзуга оид
10:30 / 18.11.2025
Порошенко Украина ҳукуматининг бутун таркибини истеъфога чиқаришни талаб қилди
23:19 / 13.11.2025
Саакашвили 2022 йилдан бери яшаган клиникадан қамоққа қайтарилди
08:52 / 13.11.2025
Михаил Саакашвили касалхонадан яна қамоққа қайтарилди
23:41 / 29.09.2025