Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда юз берган машина олиб қочиш фош этилди
2017 йилнинг 25 ноябрь куни соат 03:00 ларда номаълум шахс Шайхонтоҳур тумани ҳудудида Ҳамидов Нурбекка тегишли бўлган «Нексия-3» русумли автомашинаси қаровсиз қолдирилганлиги ҳамда унинг эшиклари қулфланмаган ҳолатда эканлигидан фойдаланиб, уни олиб қочган.
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур автомашина Тошкент вилоятининг Тошкент тумани ҳудудида топилган. Бу ҳақда ШИИББ Матбуот хизмати хабар беради.
Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 267-моддаси, 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган эди.
Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган «Тозалаш-Антитеррор» тадбири давомида, мазкур жиноятни 1986 йилда туғилган В. Б. ва 1992 йилда туғилган Қ. А. содир этганлиги аниқланган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда.
Мавзуга оид
22:48 / 28.06.2026
Тошкентда “свет” ўчиши оқибатида аттракционда қолиб кетган одамлар тушириб олинди
21:23 / 28.06.2026
Пойтахтнинг уч ва Тошкент вилоятининг бир тумани электрсиз қолди
19:44 / 28.06.2026
Тошкент давлат аграр университети спорт комплексида ёнғин содир бўлди
18:45 / 27.06.2026