Жамият | 09:51 / 18.12.2017
7162
1 дақиқада ўқилади

Қайнсинглисига тан жароҳати етказган аёл судланадиган бўлди

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида ўтказилаётган “Тозалаш-Антитеррор” тадбирида Чилонзор туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан қайнсинглисига тан жароҳати етказган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси KUN.UZ’га хабар берди.

Чилонзор туманида 6 декабрь куни соат 21.00 ларда, Чилонзор М-45-уйда, 1995 йилда туғилган, Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳар, Зебинисо кўчасида яшовчи А.С., қайнсинглиси 1995 йилда туғилган, Чилонзор М-45-уйда яшовчи А.А.ни уриб, тан жароҳати етказганлиги аниқланиб, ушланди. 

Суд-тиббий экспертизанинг хулосасига кўра, фуқаро А.А. «соғлиғини қисқа муддатга бузилишига олиб келган енгил» тан жароҳати олган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро А.С.га нисбатан Чилонзор туман ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси, 2-қисми (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилди. 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид