Жамият | 11:07 / 18.12.2017
22696
1 дақиқада ўқилади

Туғилишни қайд этиш учун қайси ҳужжатлар керак ва неча пул ундирилади?

САВОЛ: Туғилишни қайд этиш учун қандай ҳужжатлар керак бўлади?

М.Тоғаева

ЖАВОБ: Фарзандингизга туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома олиш учун боланинг туғилганлиги ҳақидаги тиббий маълумотнома ёки туғилганлик фактини белгилаш тўғрисида суднинг қонуний кучга кирган қарори, ота-онанинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари — паспорт ёки уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатлар, никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гербли гувоҳнома ёки оталикни белгилаш ҳақидаги ариза ёхуд никоҳда бўлмаган онанинг аризасини тақдим этишингиз керак.

Туғилишни қайд этиш учун фақат энг кам ойлик иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида герб йиғими ундирилади.

Саволга “Наврўз” никоҳ уйи мудираси Барно Рўзиева жавоб берди.

Эслатма: «Юридик хизмат минбари»да саволларга берилаётган жавоблар тавсиявий характерга эга.

UzA Shokirjonov Shuhrat
Тайёрлаган UzA Shokirjonov Shuhrat
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид