Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2018 йил учун давлат статистика ҳисоботлари шакллари тасдиқланди
“2018 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор” Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Мазкур қарор билан хўжалик юритувчи субъектлар томонидан 2018 йилда давлат статистика органларига тақдим этиладиган 103та давлат статистика ҳисоботи шакли тасдиқланди.
Хусусан, унга кўра “Бозорларда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва чорва моллари сотиш тўғрисида ҳисобот” шакли бекор қилинди. “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти тўғрисида ҳисобот”, “Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахсларнинг улгуржи ва чакана савдо товар айланмаси тўғрисида ҳисобот” ва “Эркин иқтисодий зона, кичик саноат зона, технопарк, пахтачилик-тўқимачилик кластер таркибига кирувчи ташкилот фаолияти тўғрисида ҳисобот” шакллари қўшилди, шунингдек, иккита ҳисобот шакли бирлаштирилди.
Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан Lex.uzда танишиш мумкин.
Мавзуга оид
09:15 / 02.04.2026
Таълим хизматлари Ўзбекистонда ўсиш суръати бўйича етакчи бўлди
09:40 / 31.03.2026
Россия ва Қозоғистондан Ўзбекистонга кўчиб келиш кўпаймоқда
09:23 / 26.03.2026
2025 йилда энг кўп хонадон Наманганда фойдаланишга топширилди
09:16 / 25.03.2026