Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маҳаллийчиликка йўл қўйган фуқаролар жавобгарликка тортилди
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 18-моддасида «Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар» деб қатъий белгилаб қўйилган.
Жорий йилнинг 3 декабрь куни Тошкент шаҳридаги «Пойтахт» савдо мажмуаси ёнида Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтган «Lexus» русумли автомашина эгаси ва унинг ёнида ўтирган аёл Қашқадарё ва Хоразм вилоятларидан Тошкент шаҳрига ишлаш учун келган икки нафар фуқарони «Бу ер тошкентликларнинг жойи, биз бу ерга солиқ тўлаймиз, сизлар келгиндилар» деб ҳақорат қилган, деб ёзади 1news.uz.
Ушбу ҳолат бўйича тегишли ички ишлар органларига мурожаат қилинган.
Кейинчалик маълум бўлишича, ҳақорат қилган фуқаролар Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаролар Н.Аширова ва О.Жўраев бўлишган.
Мазкур нохуш ҳолатлар бўйича жорий йилнинг 14 декабрь куни Тошкент шаҳар Миробод туман маъмурий суди томонидан очиқ суд мажлиси ўтказилиб, ҳуқуқбузарлар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаси билан жавобгарликка тортилдилар.
Мавзуга оид
22:48 / 28.06.2026
Тошкентда “свет” ўчиши оқибатида аттракционда қолиб кетган одамлар тушириб олинди
21:23 / 28.06.2026
Пойтахтнинг уч ва Тошкент вилоятининг бир тумани электрсиз қолди
19:44 / 28.06.2026
Тошкент давлат аграр университети спорт комплексида ёнғин содир бўлди
18:45 / 27.06.2026