Ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Ғаниевич Фозилов лавозимидан озод этилди. Kun.uz мухбири билан суҳбатлашган мутасадди вакилнинг айтишича, Ғайрат Фозилов Ўзбекистоннинг Япониядаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимига Сенат томонидан тасдиқланиши кутилмоқда.
Маълум қилинишича, 20 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Сенатининг XIII ялпи мажлиси кун тартибига ушбу масала киритилган.
Ғайрат Фозилов 1996 йили Жаҳон иқтисодиёти ва Дипломатия университетини тамомлаган. У 2015 йилдан буён Ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимида меҳнат қилиб келган. Ундан аввал, 2012-2015 йилларда Ўзбекистон Республикасининг НАТО ҳузуридаги миссияси маслаҳатчиси, 2010-2012 йилларда эса Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Кадрлар ва ўқув юртлари бошқармаси бўлим бошлиғи сифатида хизмат қилган.
Мавзуга оид
22:02 / 21.11.2024
Ўзбекистоннинг Белгиядаги элчиси Ғайрат Фозилов Нидерландияда ҳам элчи этиб тайинланди
20:29 / 15.11.2024
Ғайрат Фозилов Европа кенгаши президентига ишонч ёрлиқларини топширди
10:34 / 06.12.2023
Ғайрат Фозилов Ўзбекистоннинг Белгиядаги элчиси бўлди
11:25 / 24.09.2022