Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ташқи ишлар вазирлигида Кўрфаз араб давлатлари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
Ўзбекистон билан Кўрфаз араб давлатлари ўртасидаги икки ва кўп томонлама муносабатларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Фото: ТИВ
Ташқи ишлар вазирлигида БАА, Кувайт, Саудия Арабистони, Қатар ва Ўмоннинг дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов хабар берди.
«Учрашувда Яқин Шарқдаги вазият бўйича фикр алмашдик. Минтақавий хавфсизликка таҳдид солаётган ҳолатлар юзасидан хавотир билдириб, кескинликнинг янада кучайишига йўл қўймаслик, шунингдек барча низоларни дипломатик йўллар орқали ҳамда халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ ҳал этиш муҳимлигини таъкидладик. Ўзбекистон билан Кўрфаз араб давлатлари ўртасидаги икки ва кўп томонлама муносабатларни янада ривожлантириш, «Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши» формати доирасида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини ҳам муҳокама қилдик», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
10:07 / 20.04.2026
Ўзбекистон дипломатик алоқалар ўрнатган давлатлар сони 167 тага етди
20:49 / 18.04.2026
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Украина ташқи ишлар вазири билан учрашув ўтказди
15:28 / 09.04.2026
Кўрфаз давлатлари янги воқеликка дуч келмоқда
17:30 / 17.03.2026