Ўзбекистон | 13:45
811
1 дақиқада ўқилади

Хориждаги фуқароларга ёрдам бериш учун махсус бот ишга тушди

Яқин Шарқ минтақасида юзага келган вазият муносабати билан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги фуқаролар мурожаатларини тезкор қабул қилиш мақсадида махсус Telegram ботни ишга туширди.

Маълум қилинишича, @tiv_yordam_bot орқали минтақа давлатларида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари консуллик масалалари бўйича мурожаат юбориш, ўз жойлашуви ва ҳолати ҳақида маълумот қолдириш ҳамда зарур ҳолатларда тезкор ёрдам сўраш имкониятига эга бўлади.

Фуқаролардан мурожаат қолдиришда аниқ ва тўлиқ маълумот тақдим этиш сўралган. Бу дипломатик ваколатхоналарга юртдошларга тезкор ёрдам кўрсатиш имконини беради.

Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари хориждаги фуқаролар билан доимий алоқада бўлиб, уларнинг хавфсизлиги ва ҳуқуқларини таъминлаш бўйича зарур чораларни кўришда давом этмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид