20:25 / 20.12.2017
11009

Эрон кубоги. Жепаров голи билан «Истиқлол» ғалабасига ҳисса қўшди

Эрон кубогининг чоракфиналида Теҳроннинг «Истиқлол» клуби «Бушиҳр» билан беллашди.

Ўйин мезбонларнинг 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан тугади. Голлардан бирига ҳамюртимиз Сервер Жепаров муаллифлик қилди.

Натижада, «Истиқлол» мусобақа яримфиналига йўл олди. Бу босқичда унга Хузистоннинг «Истиқлол», «Хуниҳ бе Хуниҳ» ёки «Саноат Нафт» клубларидан бири рақиб бўлади.
   
Эрон кубоги, чоракфинал

Истиқлол (Теҳрон) - Бушиҳр - 3:0

Голлар: Ҳусайний (45+5), Жепаров (50), Қурбоний (90+2)

Top