Ўзбекистон | 09:28 / 20.12.2017
24540
2 дақиқада ўқилади

«TO’XTANIYOZ – OTA» компанияси “Ҳалол” (Halal) сертификатини қўлга киритди

«TO’XTANIYOZ – OTA» фермерлик хўжалиги Халқаро Стандартлаштириш ва Сертификатлаштириш маркази томонидан расмий “Ҳалол” (Halal) сертификатини қўлга киритди. Мазкур ҳужжат Россия Муфтийлар Кенгаши қарорига мувофиқ тақдим этилади ва Россия Федерацияси мусулмонлари диний бошқармаси Раиси, муфтий шайх Равиль Гайнутдин томонидан имзоланади.

Фото: TO’XTANIYOZ – OTA

Дунё миқёсида тан олинган “Ҳалол” сертификати – барча гўшт маҳсулотларининг таркибий қисмларини Halal талабларига мос келишини тасдиқлайди. «TO’XTANIYOZ – OTA» компанияси 1997 йилдан шу бугунги кунга қадар юқори сифатдаги “Ҳалол” гўшт маҳсулотларини ишлаб чиқаради. Эндиликда мазкур маҳсулотлар расмий сертификат билан ўз тасдиғини топди. Бугунги кунда компания истеъмолчиларга 150 дан зиёд турли хилдаги гўшт маҳсулотларини тақдим этмоқда. Авваллари фермер хўжалиги ISO 9001:2015 стандарти бўйича сертификат ҳам олган эди.

«TO’XTANIYOZ – OTA» компанияси маҳсулотларининг харидорлари ва истеъмолчиларига танлов ва ишонч учун чин юракдан ўз миннатдорчилигини билдиради, шунингдек истеъмолчиларни келгусида янги ҳамда мазали маҳсулотлар билан хурсанд қилишга ваъда беради.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид