Жаҳон | 12:00 / 21.12.2017
12548
1 дақиқада ўқилади

Австралияда автомобиль йўловчилар устига ҳайдалди

Австралиянинг Мельбурн шаҳри марказидаги йўллардан бирида автомобиль йўловчиларни босиб ўтди. Полиция маълумотига кўра, бу ҳодиса оқибатида 12 киши жароҳатланган, ОАВ жабрланганлар сони 20 нафарга яқин эканини айтмоқда.

Воқеа жойида олинган фотосуратларда йирик оқ автомобиль кўча ўртасида тўхтаб тургани, унинг атрофини одамлар ўраб олганини кўриш мумкин. 

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, автомобиль ҳайдовчиси тормоз босишни хаёлига ҳам келтирмасдан ҳаракатланган. Полиция ҳайдовчини қўлга олган.

Ҳозирча бу ҳолат терроризмга алоқадорлиги ҳақида маълумот йўқ.

Қайд этиш керакки, кейинги вақтларда террорчилар Европа ва АҚШ шаҳарларида кўп марталаб автомобилни йўловчилар устига ҳайдаш орқали терактлар содир этган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид