Буюк Британия ва Польша Россияга қарши бир қарорга келди
Буюк Британия ва Польша «Россия ахборот амалиётларига» қарши курашиш бўйича қўшма лойиҳани амалга ошириш тўғрисида келишиб олди, деб хабар бермоқда РИА «Новости».
Британия ҳукумати канцеляриясидан хабар қилишларича, бош вазир Тереза Мэй пайшанба куни бу ҳақда эълон қилади.
«Лойиҳа Россия ахборот амалиётларини аниқлаш ва уларга қарши курашиш бўйича бизнинг имкониятларимизни мустаҳкамлаш, шунингдек Польша томонидан молиялаштирилаётган Belsat телеканалини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган. У Беларусь аҳолисига холис ва ҳаққоний репортажларни тақдим этади», - дея айтиб ўтди канцелярия вакили.
Мэй 21 декабрь куни Варшавага йўл олиб, у ерда ҳар йилги икки томонлама саммитда иштирок этади.
Мавзуга оид
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
01:19 / 05.10.2024
Буюк Британия карбонат ангидридни сақлайдиган майдончаларни яратишга салкам 30 млрд доллар ажратади
20:51 / 04.10.2024