Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқ ва Сурияда тор-мор қилинган террорчилар АҚШга кира олмайди – Трамп
АҚШ президенти Дональд Трамп ҳамюртларига Ироқ ва Сурияда тор-мор қилинган ИШИД террорчилари АҚШ ҳудудига кира олмасликларига ваъда берди.
“Биз АҚШнинг бутун ҳарбий қудратини ИШИДга ёғдирдик ва бу гуруҳ билан кураш олиб бораётган коалиция кучлари террорчилар Ироқ ва Сурияда босиб олган ҳудуднинг деярли 100 фоизини озод қилдилар. Биз бу ҳудудларни 100 фоиз озод қилишга яқин турибмиз”, деб айтган Трамп 20 декабрда Оқ уйдаги йиғилишда.
“Биз яқинда бу икки давлатда ИШИДни буткул йўқ қиламиз. Ишонинг, биз жангариларнинг АҚШга тушиши мушкул бўлиши учун барча сайъ-ҳаракатларни амалга оширмоқдамиз”, деб таъкидлаб ўтган Трамп. У АҚШ миллий хавфсизлик вазирлиги ва ҳарбийлар бунинг учун барча ишни қилаётганларини қўшимча қилган.
Мавзуга оид
00:49
Трамп Эрон билан келишув 14 июн куни имзоланишини маълум қилди
11:20 / 13.06.2026
Jeep бир миллиондан ортиқ автомобилни қайтариб олмоқда
10:15 / 13.06.2026
АҚШ Европа ҳудудидан авиаташувчи ва сувости кемасини олиб чиқади
09:45 / 13.06.2026