Жаҳон | 16:07 / 21.12.2017
30486
1 дақиқада ўқилади

Сильвестр Сталлоне номусга тегишда айбланди

Фото: Warner Bros. Pictures

Актёр ва режиссёр Сильвестр Сталлонени номусга тегишда айблашди, деб хабар бермоқда TMZ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбага таянган ҳолда.

Нашр маълумотига кўра, Санта-Моника полициясига тегишли ариза билан номи ошкор этилмаётган эҳтимолий қурбон мурожаат қилган. Иддао этилишича, ҳодиса Сталлоненинг офисида 1990 йилда юз берган.

Артист бу айбловни рад этмоқда. У қарши даъво аризаси билан чиқишни режалаштирмоқда.

Полиция олинган маълумотни ўрганиб чиқади ва уни прокуратурага тақдим этади, шундан сўнг кейинги ҳаракатлар бўйича қарор қабул қилинади.

Калифорния штатида шунга ўхшаш жиноятлар учун белгиланган муддат 10 йилни ташкил этади. Бироқ ушбу ҳолатда (Ҳолливудда шунга ўхшаш можаролар сўнгги пайтда кўпайиб кетди), манбалар сўзларига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари бундай жинсий хатти-ҳаракатлар бўйича барча аризаларни кўриб чиқмоқда.

Мавзуга оид