Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп ва Саудия Арабистони қироли ўртасида мулоқот бўлиб ўтди
Фото: Getty images
АҚШ президенти Дональд Трамп ва Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди. Етакчилар Эронга қарши туриш ва Ямандаги ихтилофни ҳал қилишда ёрдам беришга тайёрликларини тасдиқлашган.
“Етакчилар БМТ Эронни қайта такрорланаётган халқаро ҳуқуқ бузилишларига жавобгар эканини тан олиши учун уни жалб қилиш ва Яманда урушни тугатиш учун сиёсий тартибга солиш жараёнини қўллаб-қувватлаш муҳимлиги бўйича келишиб олдилар”, дейилган хабарда.
Мулоқот давомида Трамп қирол қароргоҳига ракета ҳужуми юзасидан Саудия Арабистони билан бирдамлигини билдирди.
“Президент Трамп қирол Салмон билан суҳбатда қиролнинг расмий қароргоҳига баллистик ракета отилганидан кейин Саудия Арабистони билан бирдамлигини билдирди”, деб айтилган хабарда.
Оқ уйда ҳужум Эроннинг Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси томондан амалга оширилгани айтилди.
“Қирол Салмон Саудия Арабистонининг Ямандаги гуманитар инқирозни енгиллаштириш бўйича режаларидан Трампни хабардор қилди”, дейилган хабарда.
19 декабрда ҳусийлар Саудия Арабистони раҳбарияти учрашуви ўтаётган Ямам саройи томон ракета отган. ОАВнинг маълум қилишича, қиролликнинг ҳаво ҳужумига қарши мудофаа кучлари ракетани Ар-Риёддан жануб томонда уриб тушира олишган. Бироқ баъзи манбаларнинг маълум қилишича, ракета уриб туширила олинмаган, бироқ нишонга ҳам етиб бормаган.
Мавзуга оид
23:05 / 19.02.2026
Трамп «Тинчлик кенгаши» ёрдамида БМТ ролини кучайтириш режаларини эълон қилди
22:36 / 19.02.2026
Қозоғистон ва яна тўрт давлат Ғазодаги хавфсизлик кучларига қўшин юборади
22:15 / 19.02.2026
Ўзбекистон Ғазода уй-жой бинолари, болалар боғчаси, мактаб ва шифохоналар қуришга тайёр – Шавкат Мирзиёев
18:49 / 19.02.2026