Ўзбекистон | 10:30 / 22.12.2017
16886
2 дақиқада ўқилади

«Бизга баҳони халқ беради». Президент Олий Мажлисга мурожаат қилмоқда

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Симпозиумлар саройида ўтказилаётган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига мурожаат қилмоқда. Маросим «Ўзбекистон 24» телеканалида жонли равишда эфирга узатилмоқда.

«Ким бизга баҳо беради деган савол кўндаланг туриши керак. Ҳар бир раҳбар шуни билиши керак, бундан кейин бошқа йўл бўлмайди. Халқ билан мулоқот принципига уйғун бўлади, баҳони халқ беради. Биз буни унутиб юборганмиз. Одамлар мулоқотни жуда интиқ билан кутганини гувоҳи бўлдик. Ҳали муаммоларни ечиш учун кўп масалалар олдимизда турибди.

Халқимиз қандай кўзимизни очди? Халқ энди адолат, адолат ва яна бир марта адолатни ҳаммамиздан сўрайди», деди президент.

«Одамларимиз нимадир салгина бўлса ҳам бўлармикан деган йил билан яшамоқда. Биз шу куни олиб ташлашимиз керак. Улар биринчи қадамларга ишонайми-ишонмайми деган ҳайрихоҳлик билдирди. Эртаси кунга ишончи ошиб боришни бошланмоқда, десак адолатли бўлади», дея давом этди президент.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид