Ўзбекистон | 14:00 / 22.12.2017
9399
1 дақиқада ўқилади

Фуқаролар парламентга электрон мурожаат қилишлари мумкин бўлади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида демократиянинг илғор механизми сифатида жамоа бўлиб электрон мурожаат киритиш тартибини жорий этишни таклиф этди.

«Бир гуруҳ фуқаролар томонидан илгари сурилган ташаббусларни Олий Мажлис ёки халқ депутатлари кенгашлари кўриб чиқиши мажбурий экани қонунда белгилаб қўйилиши лозим.

Интернетда «Менинг фикрим» деган махсус веб-саҳифа ташкил этилади. Бу ақлли депутатга ёқади. Сизларга ҳам осон бўлади. Одамларимиз фикрларини, ташаббусларини электрон тарзда  юборади. Фуқаролар давлат ва жамият ҳаётига дахлдор муҳим масалалар бўйича ўз фикрларини билдиришлари мумкин бўлади», деди президент.

Мавзуга оид