Ўзбекистон | 15:40 / 22.12.2017
48728
1 дақиқада ўқилади

ЙПХ ходими пора олмаслиги учун бўйнида камераси бўлади

2018 йилдан бошлаб ҳар бир пост-патруль хизмати ходимлари камералар билан таъминланади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида айтиб ўтди.

«Пост-патруль хизмати ходимларининг видеокамераси бўлмаса, ҳайдовчилар у билан гаплашмаслиги керак. Камера бўлмаса у пора олиш пайида бўлади. Вилоятлар чегарасидаги постлар ҳам камайтирилади. Масалан, Хоразмдан йўлга чиққан одам Тошкентга келгунча текширувдан ўтавериб тинкаси қурийди.

Энди ЙПХ ходими тўхтатади, камера билан гаплашади, бўйнига кичкина камера осиб қўяди, бу тамагирлик, мансабини суиистеъмол қилиш ҳолатларининг олдини олади», деди президент.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид