«Жуда катта марра олганмиз»

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Симпозиумлар саройида ўтказилаётган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига мурожаат қилмоқда. Маросим «Ўзбекистон 24» телеканалида жонли равишда эфирга узатилмоқда.
Президент ўтган йил давомида қилинган ишлар ҳақида гапирди.
«Жуда катта марра олганмиз. 25 йилда қилинмаган ишлар маррасини олганмиз.
Бизнинг сиёсатда оёғимизга кишан бўлган битта масала бор – нореал рақамлар ортидан қувиш. Энди амалий натижадорлик, инсон манфаатлари ислоҳотларнинг бош мақсади этиб белгиланди.
Ҳозир жуда кўп ишларни Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси билан қилмоқдамиз. Жаҳон ҳамжамияти билан статистикамизни тўғирлаб олишимиз керак. 8-10 фоиз деган баландпарвоз гаплар кимга фойда берди? 10 фоизни неча марта текширтирдим.
Дарров бир йилда ҳамма нарсани қилиб бўлмайди. Буни билимли, илмли одамлар қилади. Олтин валюта захиралари бир йилда 1,1 млрд долларга кўпайди. Кўпайгани давлатимиз қудратидан далолат. Ҳеч қайси тадбиркор керак эмас маҳсулот олиб келмайди, экспортбоп, рақобатбардош маҳсулот олиб келади», деди президент.
Президент, шунингдек, аёлларнинг муаммоларини эслатиб ўтди.
«Аёллар орасида ўз жонига қасд қилиш йил, кун эмас, соат сайин ошмоқда. Хотин-қизлар қўмитаси нега жим? Бонг уриши керак улар. «Маҳалла» бўйича ҳам ҳали ўзгаришлар бўлади. Ойлик тизими мос келмаётгани кўриниб турибди. Буни тўғри тушунаман. Қолаверса, ишлаганимизга ҳали энди бир йил бўлмоқда», деди президент.
Тавсия этамиз
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
“Gentra – қоронғилик тимсоли” – Миршакар Файзуллоев
Ўзбекистон | 19:25 / 20.04.2025
АҚШда бир ой ичида минглаб талабаларнинг визалари бекор қилинди
Жаҳон | 23:47 / 18.04.2025
Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди
Ўзбекистон | 23:28 / 18.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Самарқандга келди
Ўзбекистон | 23:20 / 22.04.2025
-
Қозоғистонда ота-онаси қарамоғисиз қолган бола Ўзбекистонга қайтарилди
Жамият | 23:14 / 22.04.2025
-
NASA зонди ноодатий шаклга эга астероид суратларини узатди
Жаҳон | 23:01 / 22.04.2025
-
АҚШ Лондон музокараларида Қримни Россия ҳудуди сифатида тан олишни таклиф қилади — WP
Жаҳон | 22:46 / 22.04.2025
Мавзуга оид

20:48 / 09.10.2024
Бухоронинг янги аэропорти соатига 8 та самолётга хизмат кўрсатади

21:49 / 08.10.2024
Мирзиёев МДҲ саммитида кўптомонлама ҳамкорлик барча йўналишларда ривожланганини юқори баҳолади

19:31 / 06.10.2024
Шавкат Мирзиёев Россияга боради

16:30 / 01.10.2024