Ўзбекистон | 12:19 / 23.12.2017
18464
1 дақиқада ўқилади

Дам олиш куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кўтарилади

Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 24 декабрь куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 3-5, кундузи 15-17 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади). Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 0-5, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 2-7, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 3-8, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид