Қозоғистон Тожикистонга гуманитар ёрдам тақдим этди
Қозоғистон ҳукумати 22 декабрь куни Тожикистонга минг тонна мазут ҳажмида гуманитар ёрдам топширди, деб хабар бермоқда Қозоғистон ОАВ.
Қозоғистоннинг Тожикистон Республикасидаги элчиси Нурлан Сейтимов Тожикистоннинг Моддий захиралар бўйича агентлигига минг тонна мазут (нефть қолдиғи)ни топширган.
Қозоғистондан Тожикистонга ҳаммаси бўлиб 100-маркали мазут билан тўла 16 та вагон-цистерна олиб келинган.
Қозоғистонлик дипломатнинг ўз чиқишида таъкидлашича, бу гуманитар ёрдам биродар халққа тақдим этилмоқда ҳамда Қозоғистон ҳукумати ёрдам кўрсатишда давом этади.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон ўтган йилнинг августида Тожикистонга 120 тонна озиқ-овқат маҳсулоти кўринишида инсонпарварлик ёрдами тақдим этганди.
Мавзуга оид
21:07 / 14.10.2024
Қозоғистон Ўзбекистонга Россия гази транзитини оширишга тайёрланмоқда
18:23 / 14.10.2024
Қозоғистонда Telegram офиси очилади
22:55 / 12.10.2024
Тожикистон Омбудсамни мигрантлар ҳуқуқлари бузилаётгани сабабли Россия расмийларига мурожаат қилди
20:36 / 12.10.2024