Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп АҚШнинг ҳарбий мақсаддаги маҳсулотларини “тенги йўқ” деб атади
АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ дунёдаги энг яхши ҳарбий мақсаддаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришини айтди. Трамп бу ҳақда солиқ ислоҳоти қонун лойиҳаси ва ҳукуматнинг молиялаштирилишини узайтириш бўйича резолюцияни имзолагандан кейин журналистлар билан суҳбатда айтиб ўтди.
“Биз дунёдаги энг яхши ҳарбий мақсаддаги маҳсулотларни ишлаб чиқарамиз. Бу борада ҳеч ким бизга яқинлаша олмаган ҳам”, деб айтган Трамп.
Трамп имзолаган резолюцияда, у таъкидлаганидек, “дунёдаги энг яхши ракеталар ҳужумига қарши мудофаа тизими ва ракеталар” харид қилинишига 4 млрд доллар ажратиш кўзда тутилган.
Трампнинг айтишича, ҳужжатга кўра 700 млн доллар бошқа ҳарбий техника ва қурилмалар учун ажратилади. “Қуролли кучларимиз фантастик ишни амалга оширдилар, жумладан, ИШИДга қарши кураш борасида”, деб айтган Трамп.