«Москва хавотирда». Лавров КХДР бўйича баёнот берди
Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавровнинг маълум қилишича, Москва КХДР ядровий мақомга эга бўлмоқчи эканидан жиддий хавотирда. Бу ҳақда у РИА Новости’га берган интервьюсида айтиб ўтди.
«Албатта, биз КХДРнинг ядровий мақомга эга бўлиш борасидаги ҳаракатларидан жиддий ташвишдамиз. Буни ҳеч қачон қабул қилмаймиз ва маъқулламаймиз. Пхеньян томонидан ушбу йўналишда кўрилаётган қадамлар тарқатмаслик бўйича глобал режимни йўқ бўлиб кетишига олиб келиши мумкин. Корея ярим оролидаги ҳозирги кескин вазиятда эса – жуда хавфли», - дея маълум қилди Лавров.
Шу билан бирга вазирнинг таъкидлашича, Россия КХДР кесиб ўтадиган бўлса, жазоланиши керак бўладиган «қизил чизиқлар» мантиғи» билан иш кўрмайди. Унинг қўшимча қилишича, Россия Пхеньян билан Корея ярим оролини ядро қуролидан холи ҳудудга айлантириш ва ядросиз мақомни мустаҳкамлаб қўйиш учун босқичма-босқич ҳамда катта иш олиб борилишидан манфаатдор.
«Шунинг учун баъзи давлатларнинг КХДРга «максимал босим» ўтказиш бўйича саъй-ҳаракатларини маъқулламаймиз, улар ушбу давлатнинг исталган усуллар билан иқтисодий ва сиёсий блокадасини ўрнатишни назарда тутади. Шу билан бирга, бундай режанинг амалга оширилиши гуманитар фалокатга олиб келиши эътиборга олинаётгани йўқ», - дея айтиб ўтди Лавров.
Мавзуга оид
22:41 / 13.10.2024
Ким Чен Иннинг синглиси Жанубий Кореяни «даҳшатли ҳалокат»дан огоҳлантирди
21:18 / 11.10.2024
Жанубий Корея етти йил ичида илк бор Taurus ракеталаридан фойдаланган ҳолда машғулот ўтказди
18:21 / 11.10.2024
Украинада КХДР аскарлари жанг қиляптими — ва улар Россия армиясига қандай ёрдам бера олади?
20:32 / 09.10.2024