Жаҳон | 17:50 / 26.12.2017
6713
1 дақиқада ўқилади

285 млн доллар. АҚШ БМТ бюджетига тўловларини камайтиради

Фото: AP

АҚШ ҳукумати БМТ бюджетига ўз бадал пуллари 2018-2019 йилларда 285 млн долларга қисқартирилиши ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

АҚШнинг БМТдаги вакили Никки Ҳейлининг сўзларига кўра, ташкилотнинг «самарасиз экани ва жуда катта харажатлари» ҳақида яхши маълум, ҳамда у «Америка халқи сахийлигини суиистеъмол қилишларига» йўл қўймайди.

Унинг қўшимча қилишича, Америка томони молиялаштириш бўйича натижалардан қониқмоқда, бироқ «БМТ самарадорлигини ошириш йўлларини излашда давом этади, шу билан бирга, ўз манфаатларини ҳимоя қилади».

News.am маълумотларига қараганда, БМТ бюджети келаси икки йилда қарийб 5,4 млрд долларни ташкил этади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид