Жамият | 18:30 / 26.12.2017
50383
1 дақиқада ўқилади

Фото: Орол фожиаси акс этган сурат

Қорақалпоғистонлик истеъдодли фотосуратчи Азамат Маткаримовнинг ижодига мансуб фоторасмлари глобал тармоқда машҳурлашиб бормоқда. Унинг ижодий асарлари халқаро даражада нуфузли ташкилотлар билан мутахассисларга ҳамда кўплаб фуқароларга манзур бўлмоқда. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ахборот агентлиги хабар тарқатмоқда.

Яқинда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва бошқа қатор ташкилотлар томонидан ўтказилган “Иқлим ўзгариши менинг нигоҳимда ” халқаро танловида унинг “Орол денгизи экологик фожиасининг оқибатлари” фоторасми совринли 3-ўринни эгаллаган эди.

Фото: Қорақалпоғистон ахборот агентлиги

Бу танловда дунёнинг 60 га яқин давлатидан профессионал ва ҳаваскор фотографлар қатнашган.

Мавзуга оид